Авторизация
   
колонка контента во внутренних

Tayanch maktab nizomi

                           

Халқ таълими вазирининг 2018 йил
6 январдаги 6 – сон буйруғига

2-илова

 

Аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактаблар фаолиятини ташкил этиш ва уларда ҳаракатдаги ўқув   машғулотларини ўтказиш тартиби тўғрисида
                                                    НИЗОМ

 Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқларига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тизимидаги илғор тажрибали умумий ўрта мактаблари орасидан аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанлари бўйича таянч мактабларнибелгилаш ва фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда улар орқали умумий ўрта таълим мактаблари тегишли фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш бўйича доимий ҳаракатдаги ўқув машғулотларини (бундан буён матнда ўқув машғулотлари деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ҳар бир туман(шаҳар)ларда таълим-тарбия услубларини ва воситаларини танлаш имконини берувчи замонавий моддий-техника базасига эга, замонавий фикрловчи, ташаббускор директор раҳбарлик қилаётган, ижодий, изланувчан, замонавий методлардан фойдаланаётган жамоаси мавжуд бўлган таълим муассасалари орасидан таянч мактаблар (бундан буён матнда таянч мактаблар деб юритилади) белгиланади.

2. Таянч мактаблар 4 та фан йўналишлари бўйича алоҳида ташкил этилади: "Аниқ фанлар” (математика, информатика), "Табиий фанлар” (физика, кимё, биология), "Гуманитар фанлар” (тарих, география) ва "Филология фанлар” (она тили ва адабиёти, хорижий тиллар).

3. Таянч мактаблар тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари педагогларининг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш бўйича асосий методик база ҳисобланади ва уларда доимий ҳаракатдаги ўқув машғулотлар ташкил этиш, илғор иш тажрибаларни оммалаштириш, фанлардан янги яратилган дарсликлар, ўқув методик адабиётлар ва таълим дастурларини тажриба-синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилади.

2-боб. Таянч мактабларининг ишини ташкил этиш

4. Таянч мактаблардаги ўқув машғулотлари жадвали, доимий фаолият кўрсатувчи тренер-ўқитувчилар ва уларга ташкилий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилувчи фан методистлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг буйруғи билан тасдиқланади. Таянч мактабларда жадвал асосида ўқув машғулотларининг ўз вақтида ташкил этиш туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири зиммасига юклатилади.

5. Туман(шаҳар)ларнинг тегишли шарт-шароитидан келиб чиққан ҳолда туман(шаҳар)да ҳар бир фан йўналиши бўйича биттадан, эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда бир нечта таянч мактаблар ташкил этилиши мумкин.

6. Таянч мактаблар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш мактаб директори томонидан амалга оширилади.

7. Таянч мактаблар қошида ахборотлар, методик адабиётлар, мультимедиа воситалар жамланган ва якка тартибда методик ёрдам олишга мўлжалланган методик ўқув хоналар ташкил этилади.

8. Методик ўқув хоналарда мавжуд бўлган китоблар, даврий нашрлар, электрон таълим воситаларидан ўқитувчилар ва ўқувчилар белгиланган тартибда бепул фойдаланиш, бепул маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар олишади.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкентшаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (бундан буён матнда Ҳудудий бошқарув идоралари деб юритилади) ҳудуддаги мавжуд олий таълим муассасалари ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларибилан ҳамкорликда ҳар бир таянч мактабга профессор-ўқитувчиларини жалб этиш чораларини кўради.

10. Таянч мактабларига умумий ташкилий-методик раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш Республика таълим маркази, Ҳудудий бошқарув идоралари, туман (шаҳар)лар халқ таълими бўлимлари томонидан амалга оширилади.

3-боб. Таянч мактабларида ҳаракатдаги ўқув машғулотларини ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари

11. Таянч мактабларида тегишли фанлар буйича ҳаракатдаги ўқув машғулотларини ташкил этишдан мақсад умумий ўрта таълим мактаблари фан ўқитувчиларининг фан назарияси ва методикасига оид билимларини ошириш, амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишга оид метод ва усуллар билан таништириш, фанлар бўйича яратилган методик қўлланмалар, ресурслардан ўқув жараёнида самарали фойдаланишларига ёрдам бериш, ўқитувчиларни аттестациядан ўтишга тайёрлаш, шунингдек уларнинг доимий тарзда мустақил таълим олишларини йўлга қўйиш, фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш, пировард натижада таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга эришишдан иборат.

12. Ўқув машғулотларини ташкил этишда қуйидаги вазифалар белгиланади:

ўқитувчилар касбий компетентлигини доимий оширишга йўналтирилган мамлакатимиз ва хорижий илғор тажрибаларни ўзида мужассам қилган инновацион ёндашувларни ўрганиш ва уларни ўқув машғулотлари жараёнига татбиқ қилиш;

таълим соҳасидаги ва ўқитиш методикасидаги янгиликлар, инновацион технологиялар, мониторинг натижалари ва касбий эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда самарали ва сифатли ўқув режа, ўқув дастури ва ўқув методик материалларни жорий этиш;

илғор ўқитувчилар, меодистлар, бошқа мутахассислар тажрибаларидан самарали фойдаланиш ва амалиёт билан боғлаш;

меъёрий ва методик материалларни ишлаб чиқишда таълимнинг узвийлиги ва изчиллиги таъминланишга ҳамда дарсликлардан фойдаланишга эътибор қаратиш.

 

4-боб. Таянч мактабларида ҳаракатдаги ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш

 

13. Ўқув машғулотлари тегишли фан йўналишлари бўйича таянч мактаблар негизида, ўқитувчилар иш жойидан ажралмаган ҳолда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тегишли фан методистлари раҳбарлигида ташкил этилади.

14. Ўқув машғулотлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан белгиланган тегишли фан ўқитувчиларининг методик кунларида халқ таълими бўлими мудири томонидан тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади.

15. Ҳар бир фан бўйича бир ойда икки марта ўтказиладиган ўқув машғулотларига ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабларини тегишли фан ўқитувчиларининг барчаси жалб этилади.

16. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мактабларнинг компьютер қурилмалари ва зарурий жиҳозлар билан таъминланганлиги ҳамда иштирокчиларнинг келиш-кетиш имкониятларини инобатга олган ҳолда таянч мактабларни белгилайди, улардаги ўқув машғулотларида иштирок этувчи ўқитувчилар рўйҳатини шакллантиради ва ҳар бири 30 нафаргача ўқитувчилардан иборат гуруҳларга тақсимлайди.

17. Ўқув машғулотлари жадвали мазкур низомнинг 1-иловасидаги намунавий жадвал бўйича тузилиб, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири томонидан тасдиқланади ҳамда иштирокчилар рўйхати билан бирга Ҳудудий бошқарув идораларига тақдим этилади.

18. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг фан методистлари ўқув машғулотларини олиб борувчи ўқитувчилар билан ўтиши режалаштирилган ўқув машғулотининг ўқув-методик материалларини муҳокама қилади ва уларга методик ёрдам кўрсатади.

19. Ўқув машғулотлари таянч мактабнинг тегишли фан ўқитувчиси, шунингдек, гуруҳдаги энг фаол ва тажрибали, малака ошириб қайтган ўқитувчилар томонидан навбат асосида олиб борилади.

20. Ўқув машғулотларининг бир кунлик юкламаси 4-6 соатни ташкил этиши кўзда тутилади.

21. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг тегишли фан методистлари ўқув машғулотларини махсус жиҳозланган ўқув хоналарида инновацион педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланган ҳолда ўтказилишини таъминлайди ва ўқув машғулотларини сифатли, уюшқоқлик билан юқори савияда ташкил этилишига масъул ҳисобланади.

 

5-боб. Ўқув машғулотларининг ўқув методик таъминоти

22. Ўқув машғулотларининг ўқув режаси ва ўқув дастури ўқитувчилар касбий фаолияти ва шахсий сифатлари бўйича ўтказиладиган турли мониторинг натижаларига, шунингдек, давлат ва жамиятнинг таълим олдига қўяётган вазифалари, раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларнинг таклифлари ва эҳтиёжларига мувофиқ шакллантирилади.

23. Ўқув машғулотларини ўтказиш учун намунавий ўкув-методик материаллар (услубий кўрсатмалар, мустақил шуғулланиш учун топшириқлар, аудио-видео ресурслар, назорат, тарқатма ва бошқа материаллар), шунингдек, ҳар бир ўқув машғулоти учун намунавий дарс ишланмаси (тақдимоти билан бирга) Республика таълим маркази томонидан тизимдаги етакчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.

24. Республика таълим маркази янгиланган ўқув машғулотларининг намунавий ўқув режа ва дастури, ўқув-методик материалларни Ҳудудий бошқарув идораларининг ўқув машғулотлари учун масъул ходимига ва А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтига электрон шаклда етказади.

25. А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти:

Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилган ўқув материаллари асосида масофадан ўқитиш порталида (www.masofa.uz) махсус ўқув курси ташкил этиш ва ундан тегишли таянч мактаблари фойдаланишлари учун шароит яратади;

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари билан ҳамкорликда жойларда фан ўқитувчиларнинг касбий эҳтиёжларидан келиб чиқиб мақсадли сайёр ўқув курсларини ташкил этиш чораларини кўради.

26. Ҳудудий бошқарув идоралари барча таянч мактабларга Республика таълим маркази тақдим этилган ўқув машғулотларининг намунавий ўқув режа ва дастури, ўқув-методик материалларни етказилишини, мақсадли сайёр ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ зарур шарт-шароитларни яратилишини таъминлайдилар ҳамда масофадан ўқитиш порталидан фойдаланиш ҳолатини назорат қиладилар.

 

6-боб. Ўқув машғулотлари сифатини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш

 

27. Ўқув машғулотларини ташкил қилиш ва мониторингини олиб бориш Республика таълим маркази томонидан мувофиқлаштирилади. Ўқув машғулотларининг ташкил қилиниши ва сифатини назорат қилишга Ҳудудий бошқарув органлари масъул ҳисобланади.

28. Ўтказилган ўқув машғулотлари ва ўқитувчилар давомати мазкур низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги журналда методист томонидан қайд этилади.

29. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази Республика таълим маркази томонидан тузилган назорат синов материаллари асосида онлайн тест синовларини йўлга қўяди.

30. Тест синовлари ҳар йили онлайн тарзда икки марта (май ва декабрь) ташкил этилади.

31. Тест синовларида тегишли фан ўқитувчиларининг тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш Ҳудудий бошқарув идоралари ва халқ таълими бўлимлари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

32. Ўқитувчилар касбий тайёргарлиги 100 баллик тизим бўйича баҳоланади ва 70 баллдан юқори кўрсаткичга эришган тингловчилар мазкур курсни тугатган деб ҳисобланади. Синов натижаларига кўра ўқитувчилар рейтинги аниқланади.

Паст натижа кўрсатган ўқитувчилар билан ишлаш юзасидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тегишли фан методистлари томонидан уларни мустақил билим олишга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланади.

7-боб. Якуний қоидалар

33. Мазкур низомда белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши вазирлик томонидан назорат қилинади.

34. Республика таълим маркази томонидан заруриятдан келиб чиқиб, ўқув машғулотларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва муддатларини ҳамда ўтказиш жойларини ўзгартириш мумкин.

35. Ўқув машғулотларини самарали ва юқори савияда олиб борган ўқитувчиларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, уларнинг ўқув машғулотларидаги фаолиятлари асосида турли тармоқ мукофотларига тавсия этиш, республика миқёсида ўтказиладиган байрам тадбирларида иштирок этиш каби шаклларда рағбатлантириш ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари томонидан амалга оширилади.

скачать софт
Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.

ASOSIY KO'RSATKICHLAR
Ўлчами: Rangi: Yo'nalishlar:


  • 2012
    16000
  • 2013
    16490
  • 2014
    1560
  • 2015
    16300
  • 2016
    16000
    • 16000
    • 16020
    • 16300
    • 16400
Bizning manzil

Navoiy viloyati, Karmana tumani, Qo'rg'ontepa 6.
Pochta indeksi: 110100
Ish vaqti: 09:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 - 14:00
Dam olish kunlari: Shanba, Yakshanba.
Fuqarolar qabuli: 10:00 - 17:00
Biz bilan bog'lanish

Aloqa raqami: (0436) 532-32-95
Faks: (0436) 532-32-95
Ishonch raqami: (0436) 532-13-31
E-mail: karmana_txtb@xtv.uz
Veb saytga ma'sul: Norov O.H
Murojaat tartibi
Murojaat yuborish
Obuna bo'lish

Veb-sayt so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'lish uchun quyidagi ko'rsatilgan qatorga amaldagi elektron manzilingizni kiriting.
Ma'lumotnoma

Diqqat! Agar siz saytda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

Veb sayt ishlanmasi:
GADAEV YIGITALI NURALIEVICH

  • Bosh sahifa
  • Savol-javob
  • Qayta aolqa